Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Абай Қўнонбоев ижоди кенг ўрганилади

14.03.2018


Президентнинг «Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.  ЎзА унинг матнини иловаларсиз эълон қилди.

 

Ҳужжат билан ана шу ишни амалга ошириш бўйича ташкилий қўмита ташкил қилинди. У бир ой муддатда тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни кўзда тутиши лозим:

  • Абай Қўнонбоевнинг «Сайланма» асарини ҳамда «Ўзбек ва қозоқ адабий алоқалари» номли адабий-таҳлилий мақолалар тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
  • Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Абай ва ўзбек адабиёти» номли доимий экспозицияни ташкил этиш;
  • ҳар йили шоир туғилган 10 август санасида Тошкент шаҳрида ўрнатилган Абай Қўнонбоев ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ва мушоира ўтказиш;
  • ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида «Абай асарларининг билимдони» иншолар кўрик-танловини ўтказиш;
  • оммавий ахборот воситаларида Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижоди ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар бериб бориш;
  • Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган бадиий ва ҳужжатли фильмларни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканаллари орқали намойиш этиш;
  • мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум