Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Адвокат стажёри ўриндошлик асосида ишлаши мумкин

07.06.2024

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг “Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 3517, 04.06.2024 йилда рўйхатдан ўтган).

 

Ҳужжат билан Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс стажировкани қайси адвокатлик тузилмасида ўташ ниятида бўлса, ўша адвокатлик тузилмасига ариза билан мурожаат қилади. Талабгор стажировкани Адвокатлар палатасининг юридик маслаҳатхонасида ўташ учун тегишли ҳудудий бошқармага мурожаат қилади.

 

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси;
  • олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома;
  • охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.

 

Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан олинган белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади.

 

Стажировка камида 3 ой давом этади. Стажировканинг энг кўп муддати - 2 йил.

 

Узоқ муддат (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш, стажировкага раҳбарининг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши каби ҳолатларда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.

 

Стажировка раҳбарининг адвокатлик мақоми, адвокатлик фаолияти учун лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши сабабли стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, стажёрнинг танловига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа адвокатлик тузилмасида ёки бошқа адвокат раҳбарлигида стажировкани давом эттириши мумкин

 

Айни бир шахс бир вақтнинг ўзида битта адвокатлик тузилмасида адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган бир неча мутасадди-адвокатларнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин, бу ҳол ёрдамчини ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ва меҳнат шартномасининг шартларида акс эттирилиши керак.

 

Ёрдамчининг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларда, суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ҳамда бошқа давлат органларида ишларни юритишига йўл қўйилмайди.

 

Ёрдамчи мутасадди-адвокат кўрсатмасига асосан мутасадди-адвокатнинг иш юритувидаги ишлар бўйича мутасадди-адвокатнинг процессуал ваколатларига тааллуқлиларидан ташқари топшириқларни бажаради.

 

Стажёр ёки ёрдамчи билан меҳнат шартномаси тузилганлиги ва бекор қилинганлиги бўйича буйруқларнинг нусхаларини улар расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритилади.

 

Стажёр ва ёрдамчига нисбатан Адвокатнинг касб этикаси қоидалари ва адвокатлик сирини сақлашга доир талаблар татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.06.2024 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48