Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Адвокат сўровини кўриб чиқиш муддатлари тасдиқланди

15.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

11.10.2018 йилдаги ЎРҚ–497-сон Қонун билан «Адвокатура тўғрисида»ги Қонун ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Шу пайтгача адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларининг белгиланмаганлиги, шунингдек баъзан уларни писанд қилмаслик ҳоллари адвокатларнинг ишига халал бериб келар эди. Ана шу муаммолар қонунчилик даражасида бартараф этилди.

 

Белгиланишича, адвокат сўровида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • сўров юборилаётган давлат органи ёки бошқа органнинг, шунингдек корхона, муассаса, ташкилотнинг номи ва почта манзили;
  • адвокатнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
  • адвокат ўз фаолиятини амалга ошираётган адвокатлик тузилмасининг номи, почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;
  • адвокат сўровини қайд этиш дафтаридаги адвокат сўровининг рўйхатдан ўтказилганлик рақами ва санаси;
  • адвокат кимнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бўлса, ўша жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи;
  • юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ахборот (ҳужжатлар);
  • сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни) бериш усули (почта жўнатмаси, факсимиль алоқа, электрон почта, бевосита топшириш);
  • адвокатнинг имзоси.

 

Сўровга ордернинг кўчирма нусхаси илова қилинади. Сўровни адвокатлик сирига риоя этилган ҳолда ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам бериш мумкин (масалан, бу ерга қаранг).

 

Сўровни кўриб чиқиш ва адвокатга жавоб йўллашнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:

  • сўров олинган санадан эътиборан 15 кундан кечиктирмай – умумий тартибга кўра;
  • сўров олинган санадан эътиборан 5 кундан кечиктирмай – агар давлат органи ёки бошқа орган, шунингдек корхона, муассаса, ташкилот сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса;
  • 3 иш кунидан кечиктирмай – адвокат томонидан иш бўйича суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси бошланганлиги тўғрисида далолат берадиган ҳужжат тақдим этилган тақдирда.

 

! Агар субъект сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса ёки уларда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир мавжуд бўлса ёхуд сўров мазмунига доир тасдиқланган талабларга жавоб бермаса (юқорига қаранг), сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни) адвокатга тақдим этишни рад этиши мумкин.

 

Бошқа ҳар қандай ҳолатда адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмасликка, ўз вақтида тақдим этмасликка ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этишга йўл қўйилмайди. Бу маъмурий ҳуқуқбузарлик саналади – энди ушбу қилмишлар МЖТКнинг 1971-моддасига киритилди (жарима – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача).

 

Бунда адвокат маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси тўғрисидаги маълумотларни, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни, вақтни ва унинг моҳиятини, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатади.

 

Адвокатлик фаолияти соҳасига бошқа бир қатор ўзгартишлар ҳам киритилди:

 

а) адвокатларнинг патент вакили ва медиатор, ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида (судларида) судья, шунингдек давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими (шартномавий-ҳуқуқий асосда) сифатида ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишларига рухсат берилди;

 

б) ҳакамлик судида ва халқаро тижорат арбитражида (судида) вакилликни амалга ошириш адвокатлик фаолияти турларига киритилди;

 

в) айни бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ Адвокатлар палатасининг раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди (битта муддат – 5 йил);

 

г) адвокатнинг мақомини тўхтатиб туриш учун қуйидаги қўшимча асослар жорий этилди:

  • таълим муассасаларига, ш.ж. кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларига ўқишга кирганда – ўқиш даврига, бироқ кўпи билан 3 йилга;
  • ҳомиладорлик ва туғиш, 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича таътиллар берилганда – таътил вақтига;
  • адвокат ёки унинг яқин қариндоши оғир касаллиги сабабли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли тиббий хулоса тақдим этилганда – соғайгунча, бироқ кўпи билан 1 йилга;
  • адвокатда адвокатлик фаолияти билан 1 ойдан ортиқ муддатга шуғулланишдан озод қилинишига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлганда – бундай озод қилиниш муддатига;

 

д) адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш тартибига аниқлик киритилди;

 

е) Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5441-сон Фармонидан келиб чиқадиган бошқа тузатишлар.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 12.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум