Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Адвокатлар суд биносига компьютер ва мобиль телефонларини олиб киришларига рухсат берилди

30.07.2018

Рус тилида ўқиш


Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (25.07.2018 йилда 2981-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Белгиланишича, адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Жиноят-процессуал кодекснинг 19-моддасига (очиқ ва ёпиқ суд мажлислари ўтказилишини тартибга солади) қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга. Ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак, суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинога олишга эса, илгаригидек, фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.

 

Шуниси эътиборга лойиқки, аудиоёзув воситалари фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан бошқа фуқаролар томонидан суд биносига олиб кириладиган буюмлар рўйхатидан чиқариб ташланди. Бундан ташқари, белгиланишича, суд мажлисини оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш энди «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» амалга оширилади. Илгари бунга раислик қилувчи рухсат бериши мумкин эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.