Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

27.10.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 19.10.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–794 -сон Қонун имзоланди.

 

Қонун билан қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • Жиноят кодекси. Жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда Эндиликда ушбу қилмиш учун БҲМнинг 300 дан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари БҲМнинг 100 дан 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган эди). 
  • Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 641 моддаси билан тўлдирилмоқда. Унга кўра моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш жарима ёки маъмурий қамоқ жазосини келтириб чиқаради (ушбу тоифадаги ишларни жиноят ишлари бўйича судлар кўриб чиқиши белгиланмоқда).

 

Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатта бўлиш деганда қуйидагилар тушунилмоқда:

-  ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш;

- моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш;

- моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этиш.

 

Эндиликда ушбу қилмишлар БҲМнинг 5 дан 10 бараваригача жарима билан жазоланади. Агарда ушбу ҳаракатлар оз миқдорда (БҲМнинг 30 бараваригача) зарар етказса БҲМнинг 10-15 бараваригача жарима, кўп бўлмаган миқдорда (БҲМнинг 30 дан 100 бараваригача) зарар етказса – БҲМнинг 15-20 бараваригача жарима билан жазоланади Ушбу ҳаракатларни такроран содир этганлик учун маъмурий қамоқ ёки БҲМнинг 20 дан 30 бараваригача жарима жазолари назарда тутилган.

 

“Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун. Жумладан: 

- атамаларга аниқлик киритилмоқда. Эндиликда қонун даражасида ташувчи нафақат юридик шахс, балки якка тартибдаги тадбиркор бўлиши мумкинлиги белгиланмоқда (ушбу норма 19.01.2023 йилдан кучга киради);

- ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи давлат органлари рўйхати қатъий белгиланмоқда. Булар:

  • Транспорт вазирлиги;
  • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;
  • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси.

 

Хужжат Қонун хужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2022 йилдан кучга кирди.

  

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48