Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

03.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 27.09.2024 йилдаги "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-967-сонли Қонунни имзолади.

 

Қонун қонунчиликда янги нормаларни акс эттириш, шунингдек маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларини қайта ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.

 

Хусусан, Қонунга иш қидираётган шахслар томонидан меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этилишига йўл қўймаслик, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар бериш механизмини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Шунингдек, иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларни бўшатиш тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартлари такомиллаштирилмоқда.

 

Ўзгартишларга мувофиқ, энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.

 

Ҳужжат "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган ва 01.10.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова