Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади

30.05.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.05.2022 йилдаги “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-244-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури;
  • 2022-2023 йилларда наркология муассасаларини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашнинг (қўшимча жиҳозлашнинг) асосий параметрлари;
  • 2022 йил якунига қадар наркологик беморларни ихтиёрий ва мажбурий даволаш учун наркология диспансерларида қўшимча ташкил этиладиган ўринлар фонди.

 

Ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқи берилди.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувларни наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширишади;
  • наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имкониятини яратишади.

 

Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги ишлар электрон тарзда судларга юборилади ва судлар томонидан уларни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш имконияти яратилади.

 

Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази  ва унинг ҳудудий филиалларида электрон тиббий ҳужжатлар айланишини амалга ошириш имконини берувчи ягона тиббий-ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга татбиқ қилинади.

 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48