Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Аҳолини дори воситалари билан таъминлашга доир чора-тадбирлар қабул қилинди

11.03.2019

Рус тилида ўқиш

Улар Вазирлар Маҳкамасининг 1.03.2019 йилдаги 185-сон қарорида назарда тутилган, у шу жумладан давлат тиббиёт ташкилотларига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб беришга йўналтирилган.

  

Ҳужжатда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган 300 млрд сўм миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудасини қайтариш механизми белгиланган (ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 849-сон қарори). Унинг 15 млрд сўмлик қисми қопланган. Қолган қисмини 2019 йил 1 июлгача қоплаш зарур, сумманинг бир қисми (26,5 млрд) «O'zmedimpeks» ДУК томонидан 1 апрелгача қопланади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига дори воситалари сотилиши ҳамда фоизсиз ссуданинг қолган қисми қопланиши тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади. Бунда дори воситаларининг йиллик эҳтиёжидан ортиқча захираси яратилиши ҳамда бунинг натижасида бошқа турдаги зарур дори воситаларини харид қилишга маблағларнинг етишмовчилиги юзага келишига йўл қўймаслик бўйича жавобгарлик Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.   

 

Вилоят ҳокимликларига тасдиқланадиган рўйхатга асосан вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситаларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратиш вазифаси топширилди. Маблағлар 2019 йил Давлат бюджети параметрлари доирасида берилади.

 

Эндокринологик касалликларга чалинган ҳамда буйрак ва жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотларининг харажатлар сметасида мазкур тадбирлар учун кўзда тутилган маблағларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг харажатлар сметасида жамлаш орқали марказлаштирилган ҳолда харид қилишга рухсат берилди.

  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.