Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Байрамга моддий ёрдам тўланганда ЖШДС бўйича иккита имтиёзни бир вақтда қўллаш мумкинмиХорижий сафардан қайтиб келиш кунида кундалик харажатлар учун ҳақ қандай тўланади Хорижий сафардан қайтиб келиш кунида кундалик харажатлар учун ҳақ қандай тўланади Хорижий сафардан қайтиб келиш кунида кундалик харажатлар учун ҳақ қандай тўланади

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ва ижтимоий хизматлар классификаторлари тасдиқланди

12.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2024 йилдаги “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 484-сон қарори қабул қилинди.

 

Шахснинг аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифасига мансублиги унинг ёзма аризасига кўра текширилади. 

 

Ҳужжат билан Аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифалари классифиткатори тасдиқланмоқда. У қуйидаги 10 та гуруҳга тақсимланган 101 та субъектдан иборат: (тўлиқ рўйхатдан – шу ерда): 

  • ўзгалар парваришига мухтож шахс;
  • ногиронлиги бўлган шахс;
  • одам савдосидан жабрланган шахслар;
  • тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин- қизлар;
  • муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар;
  • психоактив моддаларга қарам бўлган шахслар;
  • оғир (қийин) хаётий вазиятга тушиб қолган аёллар;
  • фавқулодда вазиятлардан жабрланган шахслар
  • озодликдан маҳрум килиш жойларидан озод қилинган шахслар
  • оғир хаётий вазиятга тушиб қолган болалар.

 

Шунингдек, Ижтимоий хизматлар классификатори тасдиқланмоқда (тўлиқ рўйхат – шу ерда).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-09-17
  • USD:12729.48 (+0.00) сум
  • EUR:14156.45 (+0.00) сум
  • RUB:139.72 (+0.00) сум