Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилди

05.05.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 29.04.2022 йилдаги «Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • оилавий болалар уйларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
    • оилавий болалар уйларининг сақлаш харажатлари учун Давлат бюджетидан маблағ ажратишда бир нафар тарбияланувчига тўғри келадиган харажатлар миқдори ҳамда болалар сонидан келиб чиқиб, зарур маблағлар ота-оналар номига очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилади;
    • оилавий болалар уйларида бир нафар тарбияланувчи учун Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ойлик харажатлар таркибига коммунал харажатлар ҳам киритилади;
  • оилавий болалар уйлари томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар учун тўловлар жисмоний шахслар учун белгиланган нархларда амалга оширилади;
  • жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ҳамда ногиронлиги бўлган болалар касб-ҳунар мактабларида ишловчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади.

 

Шунингдек қуйидагилар белгиланди:

  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уларга давлат томонидан иккиламчи бозордан олиб берилган уй-жойларни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўз номига расмийлаштиришда нотариус ва кадастр хизматлари учун (олди-сотди шартномаси ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш) давлат божи тўлашдан озод этилади;
  • етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга давлат олий таълим муассасаларида озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситалари харид қилиш учун маблағ ажратиш амалиёти нодавлат олий таълим муассасалари талабаларига ҳам татбиқ этилади.
  • 2022 йил 1 июндан бошлаб “Ишга марҳамат” мономарказларида инклюзив таълим асосида касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси билан бир вақтда, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилади.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб “Саховат” уйларида яшовчи зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга шахсий сарф-харажатлари учун ҳар ойда тегишли нафақа миқдорининг 20 фоизини тўлаш тартиби жорий қилинди.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, афғон урушида иштирок этган ногиронлиги бўлган жангчи-фахрийлар индивидуал ўлчовлар асосида тайёрланадиган тегишли замонавий протез-ортопедия мосламалари билан таъминланади.