Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда

30.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 йилдаги “Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги 544-сон қарори қабул қилинди.

 

Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланилади. 2022 йилдан бошлаб, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

 

Ҳар йили август ойига қадар минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрлари инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади. Минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.

 

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • минимал истеъмол харажатлари, камбағаллик чегараси ва уй хўжаликларининг реал истеъмол қийматлари ҳамда таркибини ўрганиш;
  • соғлом ҳаёт кечириш учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар қийматини ҳисоблаш тамойиллари, босқичлари ва тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48