Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
15 октябрдан ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарди МҲЭКМнинг ўзгариши билан моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини қачон қайта ҳисоблаш керак IT-парк резидентлари қандай янги имтиёзлар олишдиБуюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак

АЖ ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси қандай жорий этилади

10.10.2024

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (08.10.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 3559).

 

Ҳужжат билан Акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Акциялари бирламчи оммавий таклиф қилиш орқали сотилиши белгиланган давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган жамиятларда эгалик қилиш режаси жорий этилиши шарт. Бошқа АЖлар эгалик қилиш режасини ўз ихтиёрига кўра жорий этиши мумкин. Бунда улар Низом талабларига риоя этишлари керак.

 

Эгалик қилиш режасини жорий этиш жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ваколатига киради.

Эгалик қилиш режаси доирасида ходимларни жамият акцияларини сотиб олишга ёки акцияларга доир опционни сотиб олишга мажбур қилиш тақиқланади. Шунингдек, ходимларга акцияларни сотиш учун уларнинг иш ҳақи, мукофотлар, иш ҳақига қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловларидан ушлаб қолиш тақиқланади.

 

Эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжат акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжатда жамият томонидан ходимларга акцияларни сотиш ёки акцияларга доир опционни сотиш (бериш) шартлари ва тартиби ҳамда эгалик қилиш режаси билан боғлиқ бошқа муҳим шартлар кўрсатилади.

 

Жамият эгалик қилиш режаси жорий этилганлиги ҳақидаги ахборотни у жорий этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ўз веб-сайти ва Корпоратив ахборотнинг ягона порталида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт.

 

Жамият эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжат тасдиқланган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай ушбу ҳужжат билан барча ходимларни таништириши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.01.2025 йилдан кучга киради. 

Собир Нурбердиев

 

Валюталар курси

2024-10-18
  • USD:12803.06 (+0.00) сум
  • EUR:13902.84 (+0.00) сум
  • RUB:131.84 (+0.00) сум