Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

АЖ учун янги солиқ имтиёзлари

28.09.2016

23.09.2016 йилдаги ЎРҚ–411-сон Қонуни билан хорижий инвестицияларга эга АЖларга қўшимча имтиёзлар берилди.

 

Хорижий инвестиция киритилган акциядорлик жамиятлари уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигини ҳақидаги даъволар бўйича умумий юрисдикция судларида ҳамда хўжалик судларида давлат божи тўлашдан озод этилди (ЎР НК 329-, 330-моддалари).

 

Шунингдек, устав фонди (устав капитали)да 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда хорижий иштирокчилар ҳиссаси бўлган акциядорлик жамиятлари маълум муддатга даромад, мол-мулк, ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантириш соғиқлари, ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади. Мазкур имтиёзнинг амал қилиш муддати Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкилотнинг фаолият категорияси ва йўналишидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Шу билан бирга, хорижий инвесторлар иштирокида акциядорлик жамияти ташкил этишда уларнинг жамият устав фонди (устав капитали)даги ҳиссаси 15 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундай мустасно (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси).

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_