Президентнинг 23.01.2017 йилдаги ПҚ–2737-сон Қарори билан республикамиздаги акциядорлик жамиятлари томонидан хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди, шунингдек илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларга айрим бошқа ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- АЖлар учун хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди
АЖлар учун хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди
31.01.2017
Эслатиб ўтамиз, 5.08.2016 йилдаги 252-сон ВМҚ билан акциядорлик жамиятларининг рўйхати ва улар томонидан хорижий инвесторларни жалб этишнинг тегишли муддатлари тасдиқланган эди.
Бу муҳим! Кўрсатиб ўтилган Қарорга ўзгартиришлар киритилди, уларга кўра 1-иловага киритилган жамиятлар хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича мажбуриятларини 2017 йилнинг 1 октябригача, 2-иловага киритилган жамиятлар эса 2017 йилнинг 31 декабригача бажаришлари керак.
Иловаларнинг ўзига ҳам алоҳида позицияларни қисқартириш билан боғлиқ баъзи ўзгартиришлар киритилди.
Худди шу ҳужжат билан тасдиқланган юридик шахсларнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига айлантирилиши керак бўлган акциядорлик жамиятлари рўйхати, аксинча, кенгайтирилди.
Унга энди қуйидаги ташкилотлар ҳам киритилди:
- «Тожметал» АЖ (Андижон вилояти);
- «Ўзэлектротерм» АЖ (Наманган вилояти);
- «Наманган улгуржи савдо» АЖ (Наманган вилояти);
- «Ишлаб чиқариш корхоналари бошқармаси» АЖ (Навоий вилояти);
- «Автотранс қурилиш механизация» АЖ (Навоий вилояти);
- «Мехмост» АЖ (Тошкент шаҳри);
- «93-махсус трест» АЖ (Тошкент шаҳри).
10.02.2016 йилдаги 33-сон ВМҚга ҳам тузатишлар киритилган бўлиб, уларда устав капиталидаги 15%дан кам бўлмаган улушни хорижий инвесторларга реализация қилиш мажбурияти юкланган акциядорлик жамиятларининг рўйхатига тузатишлар киритилди.
Бундан ташқари, стратегик муҳим хомашёни ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолият юритувчи АЖ, шунингдек табиий монополия субъектлари ва тартибга солинадиган нархларда ижтимоий аҳамиятли товарлар ҳамда хизматларни етказиб берувчилар рўйхати ҳам ўзгартирилди.
Уларга қуйидагилар киритилди:
- «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ;
- «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК;
- «Ўзнефтегазмаш» АК;
- «Ўзнефтгазқурилишинвест» АК;
- «Махсус энерго газ» АЖ;
- «Гулистон шаҳар деҳқон бозори» АЖ;
- «Сирдарё Гулистон савдо комплекси» АЖ;
- «Хўжаи жаҳон савдо комплекси» АЖ;
- «Ипакчи файз тонги» АЖ;
- «Ўзқурилишматериаллари» АЖ;
- «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ҳамда ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖлари.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Кимё саноатида янги орган тузилди
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»