Президентнинг 29.12.2016 йилдаги ПФ–4907-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Академиклар моддий рағбатлантирилади
Академиклар моддий рағбатлантирилади
10.01.2017
2017 йил 1 январдан бошлаб 10 ЭКИҲ миқдорида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғисиз ойлик гонорар тўланиши ана шундай чоралар қаторига киради.
Бундан ташқари, академикларга бир нафар кузатувчи билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида, шунингдек Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш АЖнинг санаторийларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилди.
Кўрсатилган ҳуқуқдан бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда фойдаланишлари мумкин. Бунда санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қиймати Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатда қуйидаги масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган:
- Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини фан-таълим ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришда, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлашда уларнинг ролини кучайтириш механизмини жорий этиш;
- фан-таълим муассасаларида ва саноат корхоналарида самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
Эслатиб ўтамиз, Фанлар академиясининг академиклари илм-фанни жаҳон андозалари талаблари даражасида юксак илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий жамоатчилик томонидан тан олинган илмий мактаб яратган, илмий ютуқлари мамлакатнинг интеллектуал ва иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва кучайтиришга жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган фан докторларидан сайланади (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Уставининг 27-банди).
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»