Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди

Аккумулятор заводи хорижликларга сотилади

08.06.2018

 

Президентнинг 2018 йил 5 июндаги ПҚ–3773-сон «Жиззах аккумулятор заводи» АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

 

Қарор заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва маҳсулот турларини кўпайтиришга қаратилган. Жумладан, корхонанинг устав капиталидаги "Ўзавтосаноат" АЖга тегишли улушнинг 51.78%ини хорижий инвесторларга сотиш таклифи маъқулланди. Акциялар пакетининг бозор қиймати аниқланиб, биржа савдоларига қўйилади.

 

Шу муносабат билан Президент ва Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, “Ўзавтосаноат” АК акциядорлик жамиятига айлантирилди. Бундан ташқари, Заводнинг улуши хорижий инвесторлага сотилиши муносабати билан «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ Ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг Рўйхати (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган)дан чиқарилди.

 

Маълумот учун: «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ ҳозирги вақтда автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникалари учун 30 хилдан ортиқ турдаги аккумулятор батареяларини ишлаб чиқармоқда. Завод томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар «Energy», «Atlant», «Classic» ва «Hoppenergy» савдо белгилари остида сотилмоқда. «GMUz», «Manauto», «Samauto» заводларининг автомобиллари ҳамда «Ўзагросаноатмашхолдинг» ХКнинг қишлоқ хўжалиги техникалари унинг маҳсулотлари асосида комплектланади.

 

Фозила Ашурова.

 

 

.

Валюталар курси

2025-03-06
  • USD:12900.37 (+0.00) сум
  • EUR:13818.88 (+0.00) сум
  • RUB:143.80 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09