Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2017 йилдаги 71-сон қарори билан алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланган бўлиб, у эълон қилинган пайтдан эътиборан 6 ой ўтгандан кейин кучга киради.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Алкоголли маҳсулотларга қандай талаблар қўйилади
Алкоголли маҳсулотларга қандай талаблар қўйилади
28.02.2017

Ҳужжатда кўрсатилганидек, унинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
- Ўзбекистон Республикаси бўйлаб транзит ўтаётган, илмий мақсадларда фойдаланилаётган, жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган, кейинги сотилиши кўзда тутилмаган алкоголли маҳсулотлар;
- таркибида этил спирти бўлган: шакарли ва хамирли қандолатчилик маҳсулотлари; ачитилган алкоголсиз ичимликлар; кваслар; сут-қатиқ маҳсулотлари; хом дудланган колбасалар; ҳажмий улушда этил спирти 0,5%дан ошмаган пиво; узум шираси; концентрацияланган узум шираси; концентрацияланган ректификацияланган узум шираси; мева шираси; концентрацияланган мева шираси.
Бошқа ҳолатларда техник регламент талабларига амал қилиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Мамлакатда муомалада бўлган алкоголли маҳсулотлар мақсадли фойдаланилганда белгиланган яроқлилик муддати мобайнида хавфсиз бўлиши даркор. Бунда унинг хавфсизлиги пиво пишириш маҳсулотининг кимёвий хавфсизлик (санитария нормалари, органолептик ҳамда физик-кимёвий кўрсаткичлар) ҳамда биологик хавфсизлик (пиво пишириш маҳсулоти ва пиво пишириш хом ашёсида микроорганизмлар сақланишини назорат қилиш) кўрсаткичлари билан тавсифланади.
Бу муҳим! Алкоголли маҳсулотларнинг 37 номланишидан иборат рўйхат тасдиқланган бўлиб, уларга нисбатан хавфсизлик талаблари ўрнатилади.
Таъкидлаб ўтамиз, техник регламент ишлаб чиқариш ва муомалада бўлиш, хом ашё ва ёрдамчи материалларга ҳамда алкоголь ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологик ускуналарга асосий талабларни ҳам акс эттиради. Уни қадоқлаш ва маркировкалаш, ташиш ҳамда сақлаш тартиби алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Маҳсулотни маркировка қилишда кўрсатилган белгиларнинг маҳсулотнинг муҳим белгиларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида тақдим қилинганлар билан бир хиллигини қуйидагилар аниқлайди:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши учун тақдим этаётган ишлаб чиқарувчи (сотувчи);
- сертификатлаш бўйича орган – маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида;
- давлат назорат органи - мамлакат ҳудудида муомалада бўлган маҳсулотнинг техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида.
Алкоголли маҳсулотлар қуйидаги ҳолатларда регламентнинг белгиланган талабларига номувофиқ деб топилади:
- таркибида техник регламентда ва технологик йўриқномаларда кўзда тутилмаган ингредиентлар бўлса;
- узум навларини алмаштириб ёки аралаштириб тайёрланган бўлса ва бу технологик йўриқномаларда назарда тутилмаган бўлса;
- ноозиқ-овқат хом ашёсидан олинган этил спирти қўшиб тайёрланган бўлса;
- техник регламентда ва технологик йўриқномаларда кўзда тутилмаган ҳолатда сув қўшиб тайёрланган бўлса;
- белгиланган сақлаб туриш муддатларини бузиб тайёрланган бўлса.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Қайси маиший техникада энергия самарадорлиги класси кўрсатилиши шарт
- Шиша идишлар ишлаб чиқариш уч карра кўпайтирилади
- Тошкентда ликёр-ароқ заводи қурилади
- Кафолатсиз маиший электротехника билан савдо қилганлик учун жазолашади
- Маҳсулот ишлаб чиқарувчи унинг мувофиқлигини декларациялаши шарт
- ЎзРТБда янгиланган имкониятлар намойиш этилди
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади