Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Аллергияни диагностика қилиш ва даволаш янги даражага кўтарилади

29.10.2018

Рус тилида ўқиш

Тошкентда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилмоқда (ВМнинг 25.10.2018 йилдаги 865-сон қарори).

 

Таркиби Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Халқаро кузатув кенгаши Халқаро молекуляр аллергология марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)  бошқарув органи ҳисобланади. Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази, Иммунология ва инсон геномикаси институти ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

 

Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаш орқали аллергик касалликларни диагностика қилиш соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш, шунингдек, шу каби касалликларни даволаш ва профилактика қилиш;
  • аллергик касаллик ҳақида жамланган маълумотлар, аллерген турлари, шунингдек, шошилинч ҳолатларнинг ривожланиш риски тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи аллергик паспорт яратиш;
  • аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторингини ва чанглатиш прогнозини аниқлаш, келгусида бу ҳақда аҳолини хабардор қилиш;
  •  аллергенли ўсимликларнинг гуллаш тақвимини яратиш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалашни анафилактик реакция ривожланиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда жаҳон стандартларига мослаштириш ва уларни озиқ-овқат саноатига босқичма-босқич жорий этиш;
  • молекуляр аллергология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш ва тадқиқотларни амалга оширилишида кўмаклашиш;
  • молекуляр аллергология бўйича врачлар малакасини ошириш ўқув дастурларини ва услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;
  • молекуляр аллергология соҳасида мутахассисларни шартнома асосида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
  • молекуляр аллергология соҳасида фаолият юритаётган ёш олимлар ва хорижлик экспертларни ҳамкорликка жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик шаклларини ривожлантиришда иштирок этиш, жумладан, молекуляр аллергологияни ривожлантириш учун жамғармалар ва халқаро дастурлар грантларини жалб қилиш орқали хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда илмий-техникавий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум