Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Амалдорлар ТВ кўрсатувларида иштирок этишади

05.04.2017


Президентнинг 27.03.2017 йилдаги ПҚ–2851-сон Қарори Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) фаолиятини такомиллаштиришга қаратилди.

 

Ҳужжат билан унинг фаолиятининг асосий йўналишлари тасдиқланди, штат бирликлари умумий сони 115 тадан иборат бўлган марказий аппарат тузилмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари намунавий тузилмалари маъқулланди.

 

Қарорда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Институт билан яқин ҳамкорликда ишлаши кераклиги айтилган. Хусусан, уларнинг раҳбарияти ўтказилган тадбирлар якунларига кўра сўралган маълумотлар, материаллар ва тавсияларни ўз вақтида тақдим этади.

 

Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб марказий ва маҳаллий телеканалларда давлат органлари мансабдор шахслари, жамоатчилик ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорликда телекўрсатувлар чиқа бошлайди. Уларнинг мавзуси қуйидагилар билан боғлиқ бўлади:

  • очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органларининг аҳоли ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги, ўсиб келаётган авлодни қонунларга, умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш;
  • ФЖШМҚМИ томонидан ўтказилган давлат органлари фаолиятининг мониторинги ва таҳлили натижаларини кўриб чиқиш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар, тизимли камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш.

 

Бундан ташқари, ФЖШМҚМИнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишлар мониторингини ва таҳлилини амалга ошириши учун «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси» ахборот тизими ва Қўнғироқларни қайта ишлаш марказининг (телефонлар 10-00, (0800) 210-00-00) фаолиятига оид статистик ва бошқа маълумотлардан эркин фойдаланиши таъминланади.

 

Шунингдек, ФЖШМҚМИ мажбурий жўнатмалар реестрига киритилди:

  • қонунлар, қонуности ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;
  • Давлат статистика қўмитаси, Молия, Иқтисодиёт, Меҳнат, Ички ишлар вазирликлари, ДСҚ, ДБҚ, Бош прокуратура, Олий суд, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистик маълумотлари;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасини мониторинг қилиш маркази бюллетенлари ва кунлик маълумотлари тўплами;
  • Президент девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маълумотномалари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти ҳамда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари.

 

Ташкилотнинг Олий Мажлис ҳузуридаги ННТни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби сақланиб қолинади. Шунингдек, ФЖШМҚМИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан эгаллаб турган биноларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз. 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48