Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Андижон сув омбори биргаликда бошқарилади

05.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президент 30.11.2022 йилдаги «Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги ЎРҚ-805-сон Қонунни имзолади. Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 14.11.2022 йилда қабул қилинган ва Сенат томонидан 18.11.2022 йилда маъқулланган.

 

Битим 11 моддадан иборат, шунингдек сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича комиссия ташкил этилди ва унинг фаолияти тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон ва Қирғизистон ваколатли давлат органлари белгиланди. Ўзбекистон томонидан улар – Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.

 

Битимда Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битим томонларининг ўзаро мажбуриятлари акс эттирилган.

 

Ўзбекистон томони сув омборида муайян сув даражасини сақлаш, Қирғизистон фуқароларининг сув омборидаги сувдан эркин фойдаланишларини таъминлаш (ҳайвонларни суғориш, суғориш, балиқчилик), сув омбори атрофида муҳандислик-техник иншоотлар ўрнатмаслик мажбуриятини зиммасига олди. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш ва сувдан фойдаланиш режимига амал қилиш мажбуриятини зиммасига олди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.