Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Андижон вилоятида 5 та янги КСЗ барпо этилади

26.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Андижон вилоятининг 2019-2022 йиллардаги саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тасдиқланди (ВМнинг 24.07.2019 йилдаги 622-сон қарори).

 

Дастурнинг устувор йўналишлари сифатида саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 1,6 баравар ва экспорт ҳажмини 1,9 бараварга ошириш ҳамда 41 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этиш назарда тутилаётир.

 

Қиймати 14,7 трлн сўм бўлган ва 1,1 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда 553 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

 

Бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига вилоятда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатлар киритилади.  Хусусан, қуйидаги КСЗлари ташкил қилинади:

  • кооперация усулида юқори технологик ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган КСЗ - Хонобод шаҳридаги собиқ “Сув қурилиш жиҳозлари” МЧЖга тегишли бўлган майдони 45,5 га фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида;
  • пайпоқ ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган КСЗ - Қорасув шаҳридаги собиқ пайпоқ ишлаб чиқариш фабрикасининг ҳудудида;
  • «Андижон» (ҳудуди – 1,9 га, бино ва иншоотлар майдони – 780 м2), «Жалақудуқ» (0,4 га, 4 000 м2) ва «Олтинкўл» (1,7 га, 3 177 м2) КСЗлари – ташқи инфратузилма объектларига уланган, фаолият кўрсатмаётган ва самарасиз ишлатилаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида.

 

Ваколатли вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди, ташкилий тусдаги масалалар ҳал этилди, мансабдор шахсларга тасдиқланган прогноз параметрларга эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.07.2019 йилдан кучга кирди.


Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум