Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан 2017 йил учун солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкалари тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди
Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди
05.01.2017
Қуйидаги солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ставкалар 2016 йилги даражада сақлаб қолинди:
- ЖШДС –ноль, энг кам - 7,5%, ўрта - 17% ва энг юқори - 23% ставкали тўрт босқичли шкала;
- ЯИТ – микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари – 15%; бошқа тўловчилар учун – 25%;
- ЯСТ – фаолият турига боғлиқ ҳолда;
- Дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ – 10%;
- ҚҚС – 20%;
- Фойда солиғи – базавий - 7,5%; тижорат банклари учун – 15%; аукционлар ўтказишдан, юридик шахсларнинг аукционлардан ва концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан олган даромади (фойдаси)га – 35%;
- ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи – 8%;
- Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар:
- Пенсия жамғармаси – 1,6%;
- Республика йўл жамғармаси – 1,4 %;
- Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси – 0,5%;
- юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи – 5%;
- ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ ва махсус тўловлар – ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, қўшимча фойда солиғи, бонуслар;
- ягона ер солиғи – 0,95%;
- Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар;
- товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
2024, 26 ноябрь№ 48
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
2024, 26 ноябрь№ 48
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»