Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Аттракционлардан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима солинади

13.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар киритилди (10.05.2019 йилдаги ЎРҚ–536-сон Қонун).

 

Биринчидан, МЖТКнинг 70-моддаси биринчи қисми диспозицияси кенгайтирилди. Энди у ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги талаблари бузилишини ҳам қамраб олади. Эслатиб ўтамиз, жарима миқдори фуқароларга 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача (худди шундай ҳуқуқбузарлик жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – 20 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача), мансабдор шахсларга эса 30 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача (такрор содир этилган бўлса – 50 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача) ташкил этади.

 

Иккинчидан, истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун санкцияларни назарда тутувчи янги модда киритилди:

  • фуқароларга – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача, такрорий ҳуқуқбузарлик учун – 5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача;
  • мансабдор шахсларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, такрорий ҳуқуқбузарлик учун – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача.

 

Учинчидан, портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорлари оширилди.

 

Ҳуқуқбузарлик тури

Жарима миқдори

2019 йил 11 майгача

2019 йил 11 майдан бошлаб

Саноатда ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги бошқа объектларда портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, нормаларини ҳамда йўриқномаларини бузиш

фуқароларга – 1/3 ЭКИҲдан 1 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача

фуқароларга – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Заманов.





 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум