Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Аудитор сертификати кимга имтиҳонсиз берилади

28.12.2018

Рус тилида ўқиш

Малака сертификатини  беришнинг янги тартиби молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.) билан тасдиқланди ва 2019 йил 23 мартдан кучга киради.

 

Бу тартиб қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида биз илгари Молия вазирлиги  тегишли низомнинг янги таҳрири лойиҳасини эълон қилганда ёзган эдик (шарҳга қаранг).

 

Ҳужжатнинг тасдиқланган таҳрирининг асосий жиҳатлари:

  • аудиторлар малакасини ошириш дастури 60 соатдан 40 соатгача қисқартирилди;
  • халқаро бухгалтер сертификатлари эгаларига сертификат бериш ва уни узайтиришнинг соддалаштирилган тартиб-таомили жорий этилди: улар малака имтиҳонини топширишлари зарур эмас;
  • потенциал аудитор жавоб бериши керак бўлган малака талаблари ўзгарди;
  • малака имтиҳонини топширишга ариза берувчилардан энди тасдиқланган шакл бўйича сўровнома талаб қилинмайди;
  • малака сертификатини бериш учун йиғим миқдори ЭКИҲнинг 1,5 бараваридан ЭКИҲнинг 0,5 бараваригача пасайтирилди;
  • малака имтихони электрон тест синови усулида ўтказилади ва видеоёзувга (овозли) туширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.03.2019 йилдан кучга киради.

 

Батафсил – buxgalter.uz сайтида.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_