Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Авиаташувчилар ва темир йўл йўналишларига субсидия бериш муддати узайтирилди

10.01.2023

Рус тилида ўқиш

Маҳаллий авиақатновлар ва ички туризмни, минтақавий авиаташувларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги  5-сон қарори билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга   (24.02.2021 йилдаги 100-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Махсус комиссия йўловчи ташувчилар, туроператор (турагент) ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг киритган таклифларига асосан субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлари йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни белгилайди.

 

Ҳужжат билан маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини авиаташувчиларга қайтариш Тартиби ўзгартирилди.

 

Субсидия 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача саёҳат ташкилотчиларига - Ўзбекистон фуқаролари ва республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан транспорт чипталари нархининг 15%и ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10%и миқдорида ажратилди.

 

Авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиа чипта нархининг 25%и миқдорида субсидия 2026 йил 1 январгача ажратилади (илгари субсидия бериш муддати 2022 йилнинг 1 июнига қадар бўлган).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48