Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилди

16.02.2017

Президентнинг 14.02.2017 йилдаги Фармони билан йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси – янги ваколатли давлат органи. У тугатилаётган Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компаниясининг (“Ўзавтойўл” ДАК) негизида, унинг мажбуриятлари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси шартларида ташкил этилди.

 

Янгитдан  ташкил этилган Давлат қўмитасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари ва мукаммал таъмирлаш объектларини техник-иқтисодий асослашни (техник-иқтисодий ҳисоб-китобни), автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш объектларининг иш ҳужжатларини ва автомобиль йўлларини жиҳозлаш бўйича танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича буюртмачи функцияси топширилди.

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилмоқда. Давлат инспекцияси йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашади.

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси энди Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Илгаригидек, жамғармага мажбурий ажратмалар умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланади, уларнинг миқдори ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда белгиланади.

 

Ҳужжат билан кўрсатиб ўтилган давлат тузилмаларининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари белгилаб берилди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

 экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48