Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Автомобилни сотиб олиш жараёни автоматлаштирилади

22.02.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 78-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 апрелдан бошлаб "UzAuto Motors" АЖ томонидан автомототранспорт воситасини харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

 

ИИВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда "UzAuto Motors" АЖ 2022 йил 1 апрелга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизмати ва "UzAuto Motors" АЖ ўртасида ҳимоя даражасига эга бўлган интеграциялашган электрон маълумот алмашиш тизимини жорий қилишлари керак.

 

Ҳужжат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.