Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Автоташишларга лицензияларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилди

10.12.2018

Рус тилида ўқиш


Бу Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2018 йилдаги 994-сон қарорида назарда тутилган.

 

Қуйидагиларнинг янги таҳрири тасдиқланди:

  • Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом (олдинги таҳририга қаранг);
  • Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари (олдинги таҳририга қаранг).

 

Ҳужжатлар янги таҳрирда қабул қилинган бўлса ҳам, уларда жиддий ўзгаришлар кўп эмас.

 

Биринчидан, энди лицензия олиш учун талабгорлар мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари керак эмас. Бу автомобилнинг техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган техник паспортнинг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномасининг нусхаларига ҳам тааллуқли.

 

Лицензияловчи орган идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали зарур маълумотларни ўзи олади.

 

Иккинчидан, қуйидаги муддатлар қисқартирилди:

 

  • лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш – 10 кундан 5 кунга;

 

  • лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш – 3 иш кунидан 1 иш кунига;

 

  • талабгор давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин лицензияни расмийлаштириш – 2 иш кунидан 1 иш кунига.

 

Учинчидан, янги юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада ҳар бири ташишларга лицензияга эга бўлган юридик шахслар қўшиб юборилганда лицензияни қайта расмийлаштириш имконияти истисно этилди. Энди қайта ташкил этишда фақат ўзгартириш (юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш) чоғида лицензия қайта расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум