Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2016 йилдаги 13-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига ўзгартириш киритилди.
2016 йил 1 июлга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишга рухсат берилиши муддати узайтирилди.
Бундай рухсат бериш таомили мева-сабзавот маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган юридик шахсларга татбиқ этилади.
Эслатиб ўтамиз, илгари берилган рухсат муддати 2016 йил 1 январга қадар амал қилган эди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.