Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2016 йилдаги 252-сон қарори билан акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Айрим АЖларга инвесторларни жалб этишлари учун муддат узайтирилди
Айрим АЖларга инвесторларни жалб этишлари учун муддат узайтирилди
22.08.2016
Эслатиб ўтамизки, Президентнинг 21.12.2015 йилдаги ПҚ–2454-сон қарори билан шундай тартиб белгиландики, унга мувофиқ АЖ устав капиталидаги хорижий инвесторнинг улуши 15 фоиздан кам бўлмаслиги керак. 2016 йилнинг 1 июлигача мазкур талабни бажара олмаган АЖлар солиқ имтиёзлари ва преференциялар беришдан келиб чиқадиган барча оқибатларни ҳисобга олган ҳолда, улар акциядорлик жамиятлари реестридан чиқарилади ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилади.
Мазкур тартиб стратегик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган АЖлар, шунингдек табиий монополия субъектлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича нархи бошқариладиган ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва хизматларни етказиб берувчиларга татбиқ этилмайди.
Шунингдек 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб янги ташкил этиладиган АЖлар фақат хорижий инвесторнинг устав капиталидаги иштироки улуши 15 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина ташкил қилиниши мумкинлиги белгиланган эди.
Қабул қилинган қарорда хорижий инвесторларни жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида давлат улушига эга бўлган АЖлар сони 2015 йилга нисбатан 1,7 баравар қисқарганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, 17 та акциядорлик жамиятида улар раҳбарларининг ҳаракатсизлиги ҳамда менежментнинг самарали ташкил этилмаганлиги оқибатида хорижий инвесторларни жалб этиш жадваллари барбод қилинди.
АЖларнинг ҳар бири бўйича хорижий инвесторлардан уларнинг акциядорлар таркибига кириши юзасидан аниқ таклифлар киритишни назарда тутувчи қўшимча чора-тадбирлар комплекси ва янги тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.
Ҳукумат қарори билан қатор акциядорлик жамиятлари учун хорижий инвесторларни жалб этишнинг узил-кесил муддатлари белгиланди:
- 26 та акциядорлик жамиятида - 2016 йил 1 ноябргача;
- 61 та акциядорлик жамиятида - 2016 йил 31 декабргача.
Бундан ташқари, қарор билан қуйидагиларнинг рўйхатлари тасдиқланди:
- хорижий инвесторларнинг иштирокида ишлаб чиқариш қувватлари негизида қўшма корхона ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятлари (15 та АЖ);
- танлов асосида «нолинчи» сотиш қиймати бўйича хусусий мулк этиб сотиладиган акциядорлик жамиятлари акциялари пакетлари ва давлат активлари (153 объект);
- юридик шахсларнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларида қайта ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари (35 та АЖ).
Агар кўрсатилган муддатларда хорижий инвесторлар жалб этилмаган тақдирда АЖлар бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда қайта ташкил этилади. Белгиланган муддатларда хорижий инвесторлар жалб этилишини таъминламаган АЖлар раҳбарларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»