Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Айрим бюрократик жараёнлар бекор қилинмоқда

09.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 07.02.2024 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-905-сон Қонун имзоланди.


Қонун билан 20 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, улар фуқаролар ва давлатнинг турли фаолиятига оид

 

Бюрократияни қисқартириш


Қуйидаги ҳолатларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловларни амалга оширганлик ҳақида тўлов ҳужжатларини тақдим этилиши ҳақидаги талаб бекор қилинмоқда:

  • банклар, кредит бюроларини ташкил этишда;
  • партия, ННТларни рўйхатдан ўтказишда;
  • адвокатлик мақомини олишда;
  • хакамлик судларига мурожаат этишда;
  • Махсус иқтисодий зона иштирокчилари реестрига киритишда.

 

Пенсия тизимида ҳисобга олиш

 

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшга тўлган фуқароларни хисобга қўйиш уларга идентификацияловчи ID-карталарни бериш билан бир вақтда амалга оширилади.

 

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида 2021 йил 1 июнга қадар ҳисобга қўйилмаган фуқароларни ҳисобга қўйиш уларнинг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан ЖШШИРдан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

 

ОАВ

 

Рўйхатга олувчи орган томонидан ОАВни рўйхатга олиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш муддати қисқармоқда (15 дан 10 кунгача).

 

Адвокатура


Адвокатга гувоҳнома бериш муддати қисқармоқда (2 иш куни ичида).

 

Адвокатлик тузилмаларини рўйхатдан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи миқдори камаймоқда (БҲМнинг 1 баравари).

 

Архив фаолияти

 

Нодавлат архив фаолиятини амалга оширишни бошлаш учун “Ўзархив” Агентлигини хабардор қилиш кифоя.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев