Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Доимий муассаса жисмоний шахсдан техникани ижарага олса Маркировкаланган товарларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотлар Asl belgisi тизимида қандай акс эттирилади Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади

Баҳолаш фаолияти: текширувларда баҳоловчининг эксперт сифатида иштирок этиши

28.08.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26.08.2024 йилдаги “Баҳолаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-945-сон Қонун имзоланди.

 

Эндиликда баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда фақат баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида эксперт сифатида иштирок этиши мумкин.

 

Бундан ташқари, камида 3 йил иш стажига эга бўлган суд экспертлари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларда қўлланилган усулларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги нуқтаи назаридан суд экспертизасини ўтказиши мумкин.

 

Шунингдек, суд эксперти текширишларни ўтказишда унинг хулосасига нисбатан белгиланган талабларга, шунингдек тегишли соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишга мажбур. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-09-19
  • USD:12739.95 (+0.00) сум
  • EUR:14191.03 (+0.00) сум
  • RUB:139.14 (+0.00) сум