Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 июндаги 172-сон қарори билан:
Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йили учун қабул квоталари;
“Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)” мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналари кесимида тақсимланиши тасдиқланди.
Олдинги ўқув йилига нисбатан “Инвестицияларни бошқариш (банк сектори учун)” мутахассислиги бўйича контракт бўйича 4 та қўшимча жой ажратилди, “Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)” мутахассислиги бўйича эса контракт бўйича 4 та жой камайтирилган.
Энди қабул комиссиясига Академияга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 6 июлдаги 26-сонида расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ушбу ҳужжатнинг тўлиқ матни, уларга шарҳлар ҳамда у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини эксперт-юристимиз
Сардор ДЖУМАШОВ тайёрлади.