Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Барча давлат харидлари ягона порталда бўлади

01.08.2017

 

Президентинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3166-сон “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

“Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекцияси” давлат корхонаси тугатилмоқда. Бундай қарор, энг аввало, унинг иши давлат ва корпоратив харидларнинг очиқлиги ва шаффофлигини лозим даражада таъминламаётлигини билан боғлиқ. Тузилаётган шартномалар таҳлилининг паст даражада эканлиги кооперациянинг ривожланиши ва маҳсулотларнинг маҳаллий хом ашё базасида маҳаллийлаштирилишида салбий жиҳатдан акс этмоқда.

 

Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар икки ой ичида киритилиши даркор. Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими доирасида давлат харидлари ягона ахборот порталини ҳамда ресурслар ягона миллий маълумотномасини яратиш орқали ушбу механизмларнинг очиқлиги ва шаффофлигини  назарда тутиш зарур.

 

Бундан ташқари, бир ой муддатда Ҳукуматга “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуасининг кўргазма-ярмарка фаолиятини янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.