Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Барча сайловчилар ягона электрон рўйхатга киритилади

25.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 630-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом (СЯЭР) тасдиқланди.

 

Тизим «Электрон ҳукумат» доирасида ишга туширилади ва 2017 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳри халқ депутатларининг туманлар Кенгашларига сайловлар давомида ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилади, келаси  йилнинг 1 апрелигача эса бутун мамлакат бўйича ишга туширилади.

 

СЯЭРга мамлакатимизнинг 18 ёшга тўлган, доимий ёки вақтинча турар жойга эга бўлган, муомалага лаёқатли, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланмаётган фуқаролари киритилади. Ресурс ваколатли органлар тақдим этадиган маълумотлар ҳисобига шакллантирилади ва янгилаб борилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Органнинг номи

 

Тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати 

Ички ишлар вазирлиги

– фуқароларнинг доимий ва/ёки вақтинчалик яшаш манзили тўғрисида

 

– фуқаролиги белгиланган тартибда тугатилган шахслар тўғрисида

 

– озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташ муассасаларида жазони ўтаётган шахслар тўғрисида

 

– озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар тўғрисида 

– вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан 3 ой аввал

 

– муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ва вазирлик тизими ҳарбий қисмларидаги фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан 6 ой аввал

 

 

Адлия вазирлиги

 

 

фуқароларнинг ўлимини рўйхатга олиш тўғрисида

Мудофаа вазирлиги

– вазирлик тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан 3 ой аввал

 

– муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ва ҳарбий қисмлардаги фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан 6 ой аввал

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

судлар томонидан муомалага лаёқатсиз (лаёқатли) деб топилган фуқаролар тўғрисида

 

Ташқи ишлар вазирлиги

яшаш давлатини (хорижий давлатда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонасини) кўрсатган ҳолда доимий ёки вақтинчалик консуллик ҳисобида турган фуқаролар тўғрисида 

 

Сайловчи фуқаролар рўйхати ҳамманинг танишиб чиқиши учун тақдим этилади. Сайловчи ўзи бириктирилган сайлов участкаси, манзили ва МСК расмий сайтининг электрон картасида сайлов участкасининг жойлашуви (дислокацияси)га оид ахборот билан танишиши мумкин. Бунинг учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШ ШИР) киритиш лозим бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов,

экспертимиз.