Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Барча суғориш тизимлари божхона тўловларидан озод қилинди

02.02.2018


Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2018 йилдаги 60-сон қарори билан 2021 йил 1 январгача божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилган ҳолда фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар олиб кираётган пайвандтаг, кўчатлар ва томчилатиб суғориш тизими учун асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Томчилатиб суғориш тизимлари ва тегишли бутловчи қисмлардан ташқари унга ёмғирли ва бошқа суғориш тизимлари қўшилди. Энди рўйхат қуйидаги кўринишга эга: 

 

Товарларнинг номи

ТИФ ТН коди*

1.

Мевали экинлар пайвандтаглари

0602 20 900 0

2.

Мевали экинлар кўчатлари

0602 20 900 0

3.

Томчилатиб, ёмғирли ва бошқа турдаги суғориш тизими комплекти деталлари (отводлар, сув тозалаш учун фильтрлар, гидротаъминловчилар ва ҳ.к.)

8424 81 100 0

4.

Бутловчи деталлар (бошқариш пульти, кабель, метрологик сенсорлар) ва бошқа автоматика деталлари

8424 81 100 0

5.

Томчилатиб, ёмғирли ва бошқа турдаги суғориш тизими комплекти (Автоматлаштирилган ўзини ўзи тозалаш тизими)

8424 81 100 0

6.

Насос қурилмалари

8424 81 100 0

7.

Томчилатиб, ёмғирли ва бошқа турдаги суғориш тизими томчили трубкалари ва фитинглари

8424 81 100 0

8.

Томчилатиб, ёмғирли ва бошқа турдаги суғориш тизими комплектининг бошқа деталлари (адаптер, муфта, клапан-штуцер, тройник, клапан, капельница, трубалар)

8424 81 100 0

9.

Ҳар хил турдаги геомембранали бассейн

4002 70 000 0

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.01.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.