Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Бепул Wi-Fi тарқатсангиз – солиқ ва бошқа имтиёзларга эга бўласиз

06.02.2018


Бу Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан назарда тутилган. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.


 

Ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси, шу жумладан ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база қуйидаги суммага камайтирилади:

  • бепул Wi-Fi ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича харажатлар суммасига;
  • унинг учун интернет-трафикни сотиб олиш бўйича харажатлар суммасига.

 

Бундан ташқари, жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) барпо этган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектлари бундай ҳудудларни ташкил этган жойларда 18 кв.м.дан ортиқ бўлмаган ўлчамдаги реклама баннери ёки ромларини ўрнатишлари мумкин. Бунинг учун ҳокимликнинг рухсати талаб этилади.

 

Бу - муҳим! Интернет (Wi-Fi) тармоғига уланиш тегишли сифатларга жавоб бериши ва фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий тартибда аниқлаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бундай идентификация ноёб идентификатор (MAC-манзил) бўйича амалга оширилишининг эҳтимоли юқори. Батафсил – бу ерда.

 

Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларида (Wi-Fi) тақдим этилаётган хизматлар сифатини назорат қилиш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


 

Самир Латипов. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум