Президентнинг 10.08.2018 йилдаги Фармони билан қурувчиларга давлат мукофотлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 21.12.2017 йилдаги ЎРҚ-450-сон Қонунга мувофиқ август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни деб белгиланган.
Шу муносабат билан соҳанинг уч нафар вакилига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони берилди.
Бундан ташқари, қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳи «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари, шунингдек «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.