Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди

11.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 10.10.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-974-сонли Қонун имзоланди.

 

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини ёриб ўтиш йўли билан белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш жиноят таркибини ташкил этади.

 

Шунингдек, Жиноят процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда, терговга қадар текширувни ўтказувчи, шунингдек маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколатига эга субъект ДХХнинг Чегара қўшинлари эканлиги тўғрисида аниқлик киритилмоқда (илгари чегарани қўриқлаш органлари, чегара қўшинлари кўрсатилган).

 

Шу каби аниқликлар қуйидаги Қонунларга киритилмоқда:

  • «Темир йўл транспорти тўғрисида»
  • «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»;
  • «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»;
  • Божхона кодекси.

 

Бундан ташқари, эндиликда бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзи ҳақида била туриб сохта маълумотлар берган бўлса, қалбаки ҳужжатларни такдим этган бўлса ёки зарур ҳужжатларни такдим этмаган бўлса ёхуд биометрик маълумотларни топширишни рад этаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш рад этилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.10.2024 йилдан кучга кирди.

Собир Нурбердиев