Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Биржада нархлар кескин ошишининг олдини олувчи тизим жорий этилмоқда

25.11.2022

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2022 йилдаги Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-430 -сон Қарори имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

• тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;

• хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда ЭРИ олиш талаби бекор қилинади;

• тадбиркорлик субъектларининг юқори ликвидли ва монопол бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилади;

• тадбиркорлик субъектларига, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тўғридан-тўғри тузилган шартномалар буйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;

• маҳсулотларни "форвард" битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан хам қўлланилади.

 

Маълумот учун: “Фоврард” – реал товарни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳолдаги олди-сотди битимлар.


2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 январга қадар куйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

  • монопол корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фонди (капитали)нинг 50 % ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда – ишлаб чиқариш хажмининг 100%;

 

  • монопол бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
    • металл лист прокати ва цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50%;
    • пахтадан олинган чигит, пахта мойи (шу жумладан, экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100%

 

Бунда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу товарларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ҳажмлардан ортган қисми биржа савдоларига қўйилади.

 

Шунингдек ички бозорда нархлар кескин ошиб кетишининг ва сунъий танқислик вужудга келишининг олдини олишни назарда тутувчи тизим жорий этилади:

  • монополияга қарши орган нархлар кескин тебраниши даврида биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш хажмлари, мавжуд имконият ва захираларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланиши устидан назорат олиб боради;
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ўзларининг ахборот тизимларини товар-хом ашё биржаларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиб, товарларнинг ҳақиқий бозор нархларини кузатиш, тил бириктириш, манипуляциялар ва бошқа қонунчилик бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.11.2022 йилдан кучга кирган.

           

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум