Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.2016 йилдаги ПҚ–2646-сон Қарори билан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Бизнес кечаю кундуз онлайн режимида рўйхатдан ўтказилади
Бизнес кечаю кундуз онлайн режимида рўйхатдан ўтказилади
14.11.2016
1.04.2017 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш (банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари ҳамда ННТ бундан мустасно) кечаю кундуз Интернет тармоғидаги ЯИДХПга интеграциялашган автоматлаштирилган тизим орқали жорий этилади.
Интернет орқали банк ҳисоб рақамларини бошқариш тизими мавжуд электрон тўлов тизимлари, фойдаланувчининг шахсий кабинети ҳамда тадбиркорлик субъектининг ЯИДХПдаги электрон тўловларни амалга оширишга мўлжалланган шахсий кабинети билан интеграциялаштирилиши керак. Тижорат банклари, Ўзбекистон банклар уюшмаси, электрон тўловлар хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.
Марказий банк ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига электрон тўловлар хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга Интернет орқали банкдаги ҳисоб рақамларидан ҳисоб-китоб қилиш механизмини рўёбга чиқаришда кўмак кўрсатиш топширилган.
Жорий йилнинг ноябрь ойида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, у қуйидагиларни назарда тутади:
- рўйхатга олувчи органга кичик бизнес субъектлари томонидан тақдим этиладиган замонавий талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни топшириш бўйича талабларни бекор қилиш (муҳр ва бурчак тамғаси эскизлари, фотокарточкалар, паспорт нусхаси, рўйхатга олиш тартиботларидан ўтганлик (рухсат берувчи) карточкаси, якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги ўзини ўзи бошқариш органининг тасдиқловчи маълумотномалари, фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль ва ҳ.к.);
- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказишда таъсис ҳужжатларини нотариал тасдиқлаш, хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ва унинг фаолиятини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар бўйича талабларни бекор қилиш;
- “ягона дарча” ягона марказлари орқали товарларни олиб кириш (импорт) билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
- Интернет орқали давлат рўйхатидан ўтадиган тадбиркорлик субъектлари учун давлат божлари ставкаларини амалдагисидан икки баробар тушириш.
Шунингдек ҳужжатда давлат органларига тегишли топшириқлар берилди ҳамда 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»