Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Бизнес ва фуқароларга давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари

28.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чоралар пакети қабул қилинди.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган навбатдаги Фармон инқироз вазиятини юмшатиш бўйича қатор қўшимча қадамларни назарда тутади.

 

Биринчидан, 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қадар:

а) улар қуйидагиларга беғараз берилган тақдирда пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади, товарлар (хизматлар) эса ҚҚСдан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди:

  • “Маҳалла”, “Саховат ва кўмак”, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” фондларига, шу жумладан, уларнинг Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига;
  • ҳокимликлар томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган фуқароларга. Улар ўз навбатида юқорида келтирилган фондлар, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан олинган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар) қисмида ЖШДСдан озод этилади;

б) жисмоний шахслар турар жойларини жисмоний шахсларга ва коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган даромадлари бўйича ЖШДСни фоизсиз кечиктириб тўлаш имкониятига эга бўлишлари мумкин. Кечиктириш суммаси 2021 йил 1 апрелга қадар муддатгача тенг улушларда тўланиши лозим;

в) лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда кечиктириш берилган даврдаги жами даромад таркибига киритилмайди;

г) фоиз харажатларини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиш тартиби тадбиркорлик субъектларининг амалдаги кредит шартномаларига ҳам татбиқ қилинади.

 

Иккинчидан, 2020 йилда ходимга тўланадиган, ЖШДСга тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5-бараваригача оширилади.

 

Учинчидан, текширишлар натижасида аниқланган, ортиқча тўланган пенсиялар бўйича 2020 йил 20 апрель ҳолатига пенсионерларнинг қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади.

 

Тўртинчидан, 2020 йил 1 майдан бошлаб ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади. Бу Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчиларга, яъни  Мудофаа вазирлиги, ФВВ, ДХХ, Президентнинг Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ИИВ ва ДБҚ ҳисобида турувчи ишловчи пенсионерларга тааллуқли эмас.

 

Бешинчидан, соддалаштирилган тартибда солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бериш муддати 2020 йил 31 декабргача узайтирилди (3.04.2020 йилдаги ПФ–5978-сон Фармоннинг 6-бандига қаранг). Ҳокимликларга кечиктирилган солиқлар суммаси келгусида тўланадиган муддатни мустақил равишда белгилашга рухсат берилди. Бироқ у 2 йилдан ошмаслиги керак.

 

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум