Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Божхона органлари: дастлабки қарорнинг қабул қилиниши

29.12.2021

Рус тилида ўқиш

Давлат божхона қўмитасининг “Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 3343, 27.12.2021 й.).

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қабул қилинган Низомда қуйидагилар белгиланган:

• манфаатдор шахснинг дастлабки қарорни олиш учун мурожаат қилиш тартиби. Бунинг учун манфаатдор шахс божхона органига тегишли аризани ёзма шаклда топшириш ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда юбориш ҳуқуқига эга;

• дастлабки қарорни қабул қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва уни кўриб чиқишни рад этиш тартиби. Қабул қилинган барча аризалар Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади ва улар рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади. Низом аризалар кўриб чиқилмайдиган ҳолатларни ҳам белгилайди;

• дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ва уни қабул қилишни рад этиш учун асослар. Дастлабки қарор божхона органи раҳбари (ўринбосари) томонидан Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади. Дастлабки қарор қабул қилинганидан сўнг манфаатдор шахснинг телефон рақамига дастлабки қарор қабул қилинганлиги ва божхона йиғимини тўлаш лозимлиги ҳақида СМС-хабар юборилади;

• дастлабки қарорга ўзгартиришлар киритиш ва уни бекор қилиш тартиби. Агар божхона органлари томонидан қабул қилинган дастлабки қарорда божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари миқдорига таъсир этган хатолар аниқланса, шунингдек манфаатдор шахснинг аризасига кўра ёки қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан дастлабки қарор ўзгартирилиши мумкин.

 

Дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади. Бунда, божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда манфаатдор шахсдан дастлабки қарорни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек дастлабки қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди. Бироқ, божхона органлари учун дастлабки қарор мажбурий ҳисобланади. Дастлабки қарор қабул қилинган кундан бошлаб 90 календарь кун давомида амал қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2022 йилдан кучга киради.

 

Саодат Усманова.