Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилди

14.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 9.07.2021 йилдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 429-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 1 августдан бошлаб:

  • тадбиркорлик субъектига четдан хом ашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилади;
  • маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади;
  • олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда назорат қилиш тартиби жорий этилади.

 

Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги лозим.

 

Шунингдек белгиланишича, олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги лозим.

 

Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, ташқи савдо контракт ива инвойсларда тўлов амалга ошириладиган валюта томонлар ўртасидаги келишувга асосан (илгари хорижий валютада) белгиланади.

 

Шунингдек ташқи савдо операцияларини ифодалайдиган икки рақамдан иборат контрактлар классификацияси киритилди:

  • 16 – импорт контракти;
  • 17 – экспорт контракти;
  • 18 – сотиб олиш контракти;
  • 19 – сотиш контракти.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48