Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш ҳақини учинчи шахс картасига тўлаш мумкинми Ўғитлар ва пестицидлар айланмаси иштирокчилари қандай қадамларни амалга ошириши керак Ижтимоий солиқни тўлашда назарда тутилган имтиёзлар

Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланмоқда

07.02.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2025 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВМҚ-55-сон қарори қабул қилинди.

 

Умумий тартибга кўра,  қиймати 10 минг АҚШ долларигача бўлган товарни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда БҲМнинг 1 баравари, қиймати 1 млн АҚШ доллари ва ундан қимматроқ бўлган товар учун БҲМнинг 25 баравари миқдорида божхона йиғими тўланади.

 

1 кг (брутто) халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғимлар қиймати БҲМнинг 2 фоизини ташкил этади. Бунда жўнатма оғирлиги қуйидагича яхлитланади: 0,1 - 1,4 кг = 1 кг; 1,5 кг = 2 кг (брутто).

 

Ставкаларнинг тўлиқ рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.05.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев