Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 832-10, 2017 йил 12 январь) билан Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Божхонада контрактларни ҳисобга олиш – 2 кун мобайнида
Божхонада контрактларни ҳисобга олиш – 2 кун мобайнида
18.01.2017
Ҳужжатда кўрсатилишича, божхона органларида ташқи савдо контрактларини, жумладан, қўшимча келишувларни ҳисобга қўйиш улар ваколатли органларда рўйхатга олинганидан сўнг (агар шундай рўйхатга олиш зарур бўлса) божхона органларига ариза келиб тушган санадан бошлаб 2 иш куни мобайнида амалга оширилади.
Давлат божхона қўмитасида қуйидагилар ҳисобга қўйилади:
- 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонга 1, 2 ва 4-иловаларда кўзда тутилган, мамлакатдан марказлаштирилган тартибда олиб чиқиб кетиладиган товарлар учун экспорт контрактлари;
- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳукуматлараро битимлар ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига мувофиқ тузилган бартер контрактлари;
- 15.04.1999 йилдаги 174-сон ВМҚга 2 ва 3-иловалар ҳамда 6.05.1999 йилдаги 223-сон ВМҚга 1-иловага мувофиқ рўйхатга олинган, юқори ликвидли ва квоталанган товарларни юклаб жўнатиш, шунингдек улар бўйича бир нечта вилоятлардан юклаб жўнатиш назарда тутилган биржа ва ярмарка контрактлари;
- ҳукуматлараро битим бўйича контракт.
Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида қуйидагилар ҳисобга қўйилади:
- 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармоннинг 1, 2 ва 4- иловаларида назарда тутилган экспорт контрактлари, шу жумладан, консигнация экспорт контрактлари;1
- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ҳудудий органларида ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган бартер контрактлари;
- тегишли ҳудудий божхона бошқармалари жойлашган ердаги биржа ва ярмаркаларда тузилган биржа ва ярмарка контрактлари;
- қайта ишлаш режимида тузилган ташқи савдо контрактлари.
Хўжалик юритувчи субъектлар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) қуйидаги малумотларни киритишлари жоиз:
- божхона органларида ҳисобга олиниши лозим бўлган ташқи савдо контрактлари ва қўшимча келишувлар бўйича – контрактни ҳисобга қўйиш ҳақидаги ариза топширилгунига қадар;
- қолган ташқи савдо контрактлари ва қўшимча келишувлар, шунингдек шартномалар (протоколлар) ёки текин асосдаги контрактлар бўйича – божхона юк декларацияси божхона органига топширилгунига қадар.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади
Товарни экспорт учун расмийлаштириш арзонлашди
1Консигнация экспорт контракти — консигнант-экспортер ва консигнатор ўртасида товарларни консигнатор орқали сотиш учун тузиладиган контракт, бунда консигнатор омборига келиб тушган товарга мулк ҳуқуқи товар харидорга сотилган пайтга қадар консигнант-экспортерда қолади.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»