Вазирлар Маҳкамасининг 6.03.2018 йилдаги 180-сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28.02.2018 йилдаги ПҚ–3571-сон қарори билан мактабгача таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақини 2 босқичда: жорий йилнинг 1 мартидан ва 1 сентябридан ошириш назарда тутилган.
Иш ҳақи оширилишини ҳисобга олган ҳолда, 1.03.2018 йилдан МТМ мудири ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкалари қуйидагича:
Лавозим номи |
Базавий тариф ставкаси миқдори (сўм) |
|||||
олий малака тоифали
|
биринчи малака тоифали |
иккинчи малака тоифали |
олий маълумотли |
ўрта махсус (касб-ҳунар) маълумотли
|
||
Тил бўйича ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог
|
1 169 857 |
1 090 244 |
1 013 420 |
939 660 |
868 863 |
|
Тарбиячи-методист, тарбиячи, психолог
|
1 090 244 |
1 013 420 |
939 660 |
868 863 |
802 296 |
|
Мусиқа раҳбари
|
959 397 |
882 590 |
808 840 |
738 464 |
671 538 |
|
Тарбиячининг ёрдамчиси, шу жумладан умумий ўрта маълумотлилари |
610 164 |
|||||
Мудир |
9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд МТМлар |
8 тагача гуруҳлари мавжуд МТМлар |
||||
1 169 857 |
1 090 244 |
|||||
Энди жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат МТМларининг тарбиячиларининг ёрдамчиларига базавий тариф ставкасига 50% миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.