Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади

06.10.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 4 октябрь куни “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (кейинги ўринларда - Фонд) Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамаси муассислигида ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Фонднинг вазифалари этиб белгиланган:

  • оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш ва уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ва молиялаштириш;
  • болаларнинг ҳаёти учун хавф солувчи оғир, сурункали ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва уларни республикада ёки зарур ҳолларда хорижий давлатларда даволаш учун тиббий, ижтимоий ва молиявий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш;
  • эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш;
  • жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни таълим олишларида кўмаклашиш, шу жумладан, махсус ўқув адабиётлар ва ўқув қуроллари билан таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш ва уларни уй шароитида ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
  • оғир ташхисли касалликлари бўлган болаларни парвариш қилаётган кам таъминланган оилаларни ҳомийликка олиш;
  • ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир тадбирларни ташкил этиш ва молиялаштириш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Фонднинг Васийлик кенгаши таркиби;
  • Фонд Васийлик кенгашининг ёрдамчи органи сифатида Экспертлар гуруҳи таркиби;
  • Фонд ижро дирекциясининг тузилмаси;
  • Фонд ижро дирекцияси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ёрдамларини олиш бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш схемаси.

 

Фонд солиқларнинг барча турларидан озод этилади (ижтимоий солиқ бундан мустасно). Фондга ҳомийлик қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилади.

 

2024 йил 1 январга қадар даволанишга муҳтож бўлган болалар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Фонд томонидан олиб келинадиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва протезлаш воситалари божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 05.10.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.