Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1733-1, 2017 йил 13 март) билан Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари”га (ЎзР АҚ-95) ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Борткузатувчилар ҳар йили тайёргарликдан ўтади
Борткузатувчилар ҳар йили тайёргарликдан ўтади
22.03.2017

Маълумот учун: ЎзР АҚ-95 талаблари фуқаро авиацияси авиакорхоналари (авиакомпаниялари) борткузатувчилари ҳамда борткузатувчиларнинг ишини ташкил этишга тааллуқли қисмида бошқа мансабдор шахсларга татбиқ этилади.
Энг аввало, борткузатувчиларни касбий тайёрлаш элементлари малакасини ошириш ва ушлаб туриш билан тўлдирилди.
Борткузатувчиларни авария ҳолатлари бўйича, хавфли юкларни ташиш қоидаларига ва авиация хавфсизлиги бўйича тайёрлаш эндиликда 1 йилда бир марта (илгари – 2 йилда бир марта) Дававианазорати томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича Фуқаро авиацияси ўқув марказида ўтказилади.
Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 22.03.2017 йилдаги 11 (771)-сонида эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Ҳаво кемаси экипажи аъзолари қоидабузар йўловчиларга нисбатан далолатнома тузади
- Корпоратив транспорт ҳайдовчилари ҳар 2 йилда малака оширишади
- 8 сентябрь куни Тошкент шаҳри марказида кўчалар тўсилади
- Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
- Дававианазоратда янги тузилма ва вазифалар
- 1 сентябрдан авто учун давлат рақамини алоҳида ҳақ эвазига танлаш мумкин бўлади
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади