Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Бошланғич ҳужжатларни имзолашда лавозим ва фамилияни кўрсатинг

19.10.2016

Молия вазирининг қарори (рўйхат рақами 1297-2, 2016 йил 12 октябрь) билан Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

   

Қоғозда тузилаётган бошланғич ҳужжатлар учун мажбурий реквизитларга аниқлик киритилди. Эндиликда хўжалик операциясининг миқдорий ўлчови ўлчов бирликлари кўрсатилган ҳолда келтирилиши лозим.

 

Бошланғич ҳужжат илгари кўзда тутилганидек шунчаки масъул шахсларнинг шахсий имзосини эмас, балки лавозимларнинг номланиши, фамилияси ва инициаллари кўрсатилган ҳолда имзоси ёки хўжалик операциясини амалга оширган шахслар (шахс)ни идентификациялаш учун зарур бўлган бошқа реквизитларни сақлаши керак.

 

Ҳужжат билан муҳр бўлган тақдирдагина ҳужжатлар муҳр билан тасдиқланиши мустаҳкамланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ–4725-сон Фармони билан Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унда кичик тадбиркорлик субъектларида думалоқ муҳрлар бекор қилиниши кўзда тутилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48